Флик "Бавария"нинг мағлубияти ҳақида: Гладбах бизнинг хатоларимиздан фойдаланди

"Бавария" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Германия чемпионати доирасида Менхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият (2:3) ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Гладбах жуда ҳам самарали ўйнади. Улар бизнинг хатоларимиздан шафқатсизларча фойдаланди. Илк 30 дақиқа биз яхши ўйин намойиш қилдик.

Ўйин тақдирини айрим нарсалар ҳал қилди, аниқроқ айтганда бизнинг хатоларимиз: тўпни йўқотиш, ҳимоядаги камчиликлар. 2:3 дан кейин биз ўйинга умид қилганимиздай қайта олмадик. Мағлубият – футболнинг бир қисми. Шунга қарамай биз ўйинга яхши киришдик. Бироқ мағлубият барча ҳаракатларимиз якуни бўлди. Бу натижа яхши эмас ва биз афсусдамиз.

Гладбах бўш ҳудудларни ёпди ва қарши ҳужумларда ўйнади", - дейди Флик.

Ўқилган: 4934
Бавария Боруссия М Германия чемпионати Ханси Флик

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича