"Реал" клуб бош мураббийи Зинедин Зиданнинг келажакдаги ўринбосари сифатида Раульга диққатини қаратади. Бу ҳақида As нашри маълумот бермоқда.
Клуб иккита номзодни кўриб чиққан,уларнинг бири "ПСЖ" клубига бош мураббий этиб тайинланган Маурисио Почеттино эди ва эндиликда унинг номзоди бекор қилинади.
48 ёшли аргентиналик мутахассис олдин ҳам "Реал" клубини бошқаришдан бош тортган, бироқ шу вақтнинг ўзида Мадридда ишлаши мумкинлигини ҳам айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Рауль мадридликлар тизимида мураббий бўлиб 2018 йилдан буён ишлаб келмоқда. 2019 йилнинг май ойидан кўп йиллик сардор "Кастилья" клубини бошқариб келмоқда. "Кастилья" – "Реал" жамоасининг заҳираси саналади.
2020 йилнинг август ойида "Реал" нинг U19 жамоаси 43 ёшли мутахассис қўл остида УЕФАнинг ёшлар лигасида зафар қучди.
"Реал" клуби Почеттино "ПСЖ"га ўтганидан кейин Зидандан кейин бошқа номзодга диққатини қаратади
Ўқилган: 2539