Алли "ПСЖ" клубига ўтса, Эриксен "Тоттенхэм"га қайтиши мумкин

"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен "Тоттенхэм" жамоасига қайтиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, Деле Алли "ПСЖ" жамоасига ўтса бунинг амалга ошиши мумкин бўлади.

Лондонликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо даниялик футболчини ўз жамоасида кўришни истайди. Португалиялик мутахассис Эриксоннинг жамоага ҳужум чизиғига куч бағишлашига ишонмоқда.

"Интер" клуби Эриксенни трансферга қўйди ва футболчи январь ойида клубни тарк этади. Ушбу мавсум футболчи А Сериянинг 9 та ўйинида иштирок этди.

Ўқилган: 665
Деле Алли Жозе Моуринью Интер Кристиан Эриксен Тоттенхэм Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича