Почеттино "ПСЖ" клуби ёзда Агуэрони сотиб олинишини истамоқда

"Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро ёзги трансфер мавсумида жамоасини ўзгартириши мумкин.

"ПСЖ" клубининг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино аргентиналик футболчини ёзги трансфер мавсумида ўз жамоаси сафида кўришни истайди. Бу 48 ёшли мутахассиснинг асосий талабларидан бири.

Агуэронинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Ушбу мавсум 32 ёшли ҳужумчи АПЛнинг 5 та ўйинида иштирок этди. Агуэро мавсумнинг катта қисми жароҳат туфайли ўтказиб юборган.

Ўқилган: 810
Манчестер Сити Маурисио Почеттино ПСЖ Серхио Агуэро Трансферлар Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича