“Сампдория” ярим ҳимоячиси Миккел Дамсорг фаолиятини бошқа бир клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Футболчига “Тоттенхэм” ва “Байер” каби клублардан қизиқиш мавжуд. Transfermarkt 20 ёшли футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Дамсоргнинг клуб билан шартномаси 2024 июнига қадар мўлжалланган.
“Тоттенхэм” ва “Байер” каби жамоалар “Сампдория” ярим ҳимоячисига қизиқмоқда