“АГМК-W” ва “Бунёдкор-W” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Аёллар жамоалари ҳам қишки таътилни эрта тугатиб, машғулотларга киришмоқда. Бунда Олмалиқнинг "АГМК-W" ва Тошкентнинг "Бунёдкор-W" жамоалари биринчилардан бўлиб майдонга қайтди.

Илхом Ханжариев шогирдлари 4 январдан Олмалиқда кунига икки махалдан машғулотларни бошлади.  Жамоа билан тузган шартномаси якунига етгани боис, Айнур Даулбаева, Дилрабо Асадова,  Нодира Йўлдошева ва  Зиёда Тўланбоева АГМКни тарк этди. Бош мураббий кетганлар ўрнини ўринбосарлар гуруҳидан – АГМК-2 жамоасидан тўлдиришни, асосий эътиборни ўз клуби тарбияланувчиси ва маҳаллий футболчилар эвазига тўлдиришни мақсад қилган.

Шунингдек, 7 январь куни "Бунёдкор-W" жамоаси ҳам Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Ўқилган: 1010
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича