"Бунёдкор": Футболчилар майдонда

Жамоамизнинг янги мавсумга тайёргарлиги давом этмоқда.

Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги «қалдирғочлар» бугундан машғулотларни майдонда давом эттирди. Машғулотда 40 нафарга яқин футболчи иштирок этди. Мураббийлар штаби кўрикда ўзини кўрсатишни истаган аксар ёш ўйинчиларга имконият беришни мақсад қилган. Шунинг сабабидан машғулотларга 10 нафардан зиёд ёш футболчилар кўрик учун таклиф этилди.  

Машғулотларда қатнашган футболчилар - Сарвар Каримов, Равшан Ягудин, Акобир Қаюмов, Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Анвар Ғофуров, Хуршид Ғиёсов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Расул Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов, Суҳроб Иззатов, Суннатилла Абдуллажонов, Абдулазиз Абдусаломов, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Бобурбек Фарҳодов, Хуршид Убайдуллаев, Музаффар Олимжонов, Санжар Қодирқулов, Жавоҳир Омонов, Саидмаҳмудхон Ғуломов, Жавоҳир Рўзиев, Ғайрат Азизхўжаев. 

Ўқилган: 1535
Бунёдкор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича