"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси "Ливерпуль"га қарши ўйинда иккита гол уриб, дубль қайд этди.
Бу билан 31 ёшли футболчи "Барса" сафидаги 600-голни рақиб дарвозасига йўллади. Унга 683 та ўйин керак бўлди.
Демак, у 491 тасини чап оёқда, 85 тасини ўнг оёқда, 22 тасини бошида, 1 тасини гавдада ва 1 тасини қўлда урган.
"Барселона" сафидаги илк голини 2005 йилнинг 1 май санасида "Альбасете" дарвозасига урганди.
*****
Мессининг 600-голига шарҳловчилар кабинасидаги "реакция":

Ана у! "Барселона" сафида 600 та гол урган футболчи! Инфографика, статистика ва видео
Ўқилган: 2845