"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 2-тур "Атлетик" га қарши бошқа кунга кўчирилган ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Мен жуда ҳам хурсандман. Биз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётганимизда ҳам ўйинга диққатимизни қаратамиз. Биринчи голда бизни тартибсизлигимиз учун жазолашди, лекин кейин жуда ҳам яхши ўйнадик.
Леонинг омади келмади, у кўпроқ гол уриши мумкин эди, бироқ икки марта дарвоза тўсинига тегди. Биринчи кунида бошлаб Месси тўлиқ ҳаракат қилади ва узоқ йилдан буён юқори суратларда иштирок этмоқда. Ҳозир менимча, у самаралироқ бўлишга эришди.
Менга биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик деб туюлди. Яна ишлашимиз керак бўлган нарсалар бор, аммо чиройли голлар урдик.
Ярим ҳимояда кучли футболчилар ўйнаши муҳим, чунки устунлик айнан шу ерда қўлга киритилади. Педрининг даражаси ҳар доим мени ҳайрон қолдиради.
Соврин ютиш учун имкониятлар йўқотилмади, чунки мавсум узун. Жароҳатлар, чўққига чиқишлар тушишлар бўлиши мумкин. Лигада рақобат катта, топ-клубларда эса тақвим тиғиз.
Биз бошқа ўйинларда кўпроқ очко йиғишга ҳақли эдик. Жамоа ривожланмоқда ва ишончли бўлмоқда", - дейди Куман.
Роналд Куман: Месси янада самарали бўлди. "Атлетик"га қарши ўйинда унга омад етишмади
Ўқилган: 1701