Пеп Гвардиола: Бу ЕЧЛ эмас, бироқ Лига кубоги финалига 4 маротаба кетма-кет чиқиш ёқимли натижа

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия лига кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу ғалабани 5 январь куни 74 ёшида вафот этган собиқ футболчи Колин Белл ва унинг оиласига бағишлаймиз. "МЮ"ни сафарда мағлуб қилиш ажойиб ва биз буни Белл учун амалга оширдик.

Жамоа ажойиб ўйин ўтказди. Иккинчи бўлимда бироз ўтириб қолдик, чунки "Челси"га қарши "Стэмфорд Бриж"даги ўйиндан кейин бироз чарчаган эдик. Лекин жамоа характер намойиш қилди ва ажойиб ишларга қодир эканлигини кўрсатди.

Бу чемпионлар лигаси эмас, бироқ Кубок финалига тўртинчи маротаба кетма-кет чиқиш – ажойиб натижа.

Ўйлайманки, биз стандартдан биринчи маротаба гол киритдик. Олдин шунга яқин келдик, бугун эса икки маротаба гол урдик. Барқарорлик жуда ҳам муҳим. Бизда тўлақонли мавсум олди тайёргарлик бўлгани йўқ ва шунинг учун ҳам кўпроқ вақт талаб этилди. Ўйлайманки, биз формага кириб олдик.

Финалда керакли тарзда ҳаракат қиламиз. Яхшиямки кейинги ҳафта эмас. "Тоттенхэм" ажойиб жамоа, лекин биз бу ҳақида ўйламаяпмиз", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 1758
Англия Лига Кубоги Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича