"Ливерпуль" клуби Алабага даъвогарлик қилмоқда, бироқ ўйинчи "Реал"да ўйнашни истайди

"Бавария" клуби ҳимоячиси Давид Алаба фаолиятини "Реал" клубида давом эттиришдан ташқари бошқа таклифлар ҳам бор.

The Guardian нашрининг маълумот беришича, Алабага "Ливерпуль" клуби даъвогарлик қилмоқда.

Мерсисайд клуби футболчини кейинги ёзда ўз жамоасига таклиф қилишни истайди ва унинг агентлари билан алоқага чиққан. Бироқ австриялик ўйинчида "Реал" клуби сафида ўйнаш истаги бор ва айнан мадридликлар 28 ёшли Алаба учун курашда етакчилик қилмоқда.

Ўқилган: 682
Бавария Ливерпуль Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича