Почеттино Неймар ҳақида: "ПСЖ" клубининг ҳамма ўйинчиси етакчи. Етакчилар қанча кўп бўлса, шунча яхши

"ПСЖ" клубининг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Неймарни жамоа етакчиси сифатида ҳисоблаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Неймар жароҳатидан кейин жамоа билан машғулотга киришганидан кейин, унга ўзини энг яхши усулда намойиш қилиши учун оптимал жой топамиз.

Менга схемалар ҳақида гапириш ёқмайди. Етакчилик сифатларини турли кўринишда талқин қилиш мумкин. Жамоада етакчилар қаерда бўлишидан қатъий назар кийим алмаштириш хонасида, майдонда қанча кўп бўлса, клуб учун шунча яхши бўлади", - дейди Почеттино.

Ўқилган: 748
Маурисио Почеттино Неймар ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича