Жозе Моуриньо Лига кубоги финалига 3 та турли клуб билан чиққан 3-мураббий

"Тоттенхэм" клуби Англия лига кубоги ярим финалида "Брентфорд" жамоасини мағлуб қилди.

"Тоттенхэм" устози Жозе Моуриньо мусобақа финалига учта ҳар хил клуб (олдин "Манчестер Юнайтед" ва "Челси") билан чиққан учинчи мураббий бўлишга эришди.

Португалиялик мутахассисдан олдин Рон Аткинсон ("МЮ", "Шеффилд Уэнсдей", "Астон Вилла") ва Рон Сондерс ("Норвич", "Манчестер Сити", "Астон Вилла") каби мураббийлар чиқишган.

Ўқилган: 607
Англия Лига Кубоги Жозе Моуринью Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича