Куман январь ойидаги трансферлар ҳақида: "Барселона"да кўриш қизиқ бўладиган ўйинчилар рўйхатини тузиб чиқдим

"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман қишда таркибни кучайтириш кераклиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен таркибимизда энг заиф жойлар ва жамоада кўриш қизиқ бўлган ўйинчилар рўйхатини тузиб чиқдим. Исталган мураббий январь ойини жамоани кучайтириш учун имкон берадиган вақт деб ҳисоблайди.

"Барселона" клуби уйда ёки меҳмонда ўйнашидан қатъий назар бир хил ўйнашга ҳаракат қилади. Биз хавф ва голли вазиятлар яратишни истаймиз, бироқ сафардаги ўйинларда керак бўлган бундай самарали ўйин бўлмайди.

Шу билан бирга биз ҳимояда ҳам хато қилмоқдамиз. Кўп вазият яратишимизга қарамай, уларни голга айлантириш фоизи жуда ҳам кам", - дейди Куман.

Ўқилган: 2515
Барселона Испания чемпионати Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича