Пандемия сабаб муддати чўзилган 2020 йилги мавсум якунига етди. Футболчилар қисқа фурсат давом этган қишки таътилни тугатишиб, яна майдонларга қайтишмоқда. Жамоалар янги мавсум олдидан ўз таркибларини бир қанча янги футболчилар билан тўлдириб, ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди.
Янги мавсумга тайёргарликни биринчи бўлиб Суперлига дебютанти – “Турон” жамоаси бошлаб берди. Яйпанликлар янги йилнинг иккинчи санасидаёқ ўз қароргоҳларида машғулотларга киришди. 4 январдан ўқув-машғулот йиғинларини, шунингдек “Андижон”, “Навбаҳор”, АГМК ва “Сўғдиёна” клублари ҳам бошлашди . 5 январдан бошлаб эса, “Бунёдкор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ҳам дастлабки машғулотларини ўтказишди.
Жамоалар янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Ўқилган: 2788