Пирло ўз жамоасида 37 ёшли ҳужумчини кўрмоқчи

"Ювентус" клуби қишги трансфер мавсумида марказий ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, жамоа бош мураббийи Андреа Пирло клуб раҳбариятидан ушбу чизиқни кучайтиришни сўради ва "Сампдория" нинг 37 ёшли ҳужумчиси Фабио Куальяреллани сотиб олишни таклиф қилди.

Италиялик футболчи 2010 йилдан 2014 йилгача "Ювентус" клубида тўп сурган. Пирло билан Куальярелла уч маротаба Италия чемпионатида ғолиб бўлган. Ҳужумчи ушбу мавсум А Сериянинг 14 та ўйинида 7 та гол урган.

Ўқилган: 1304
Андреа Пирло Италия чемпионати Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича