“Бавария” жамоаси “Рединг” ҳимоячисини кузатмоқда

“Бавария” жамоаси “Рединг” ҳимоячиси Омар Ричардсни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Англия матбуоти хабар бермоқда.

Мюнхен клуби 22 ёшли футболчининг трансферрини ёзга режалаштирган. “Бавария” футболчини бепул қабул қилади, чунки унинг амалдаги клуби билан шартномаси июн ойида тугайди.

Transfermarkt Ричардсни 2 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўқилган: 468
Бавария

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича