Роналду 4:1 ҳақида: "Ювентус" 2021 йилни жуда ҳам яхши бошлади. Браво, йигитлар!

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 15-тур "Удинезе"га (4:1) қарши ўйинда эришилган йирик ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Браво, йигитлар! Биз 2021 йилни жуда ҳам яхши бошладик", деб ёзган португалиялик футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

35 ёшли ҳужумчи ушбу ўйинда дубль киритиб, битта голли узатма амалга оширди.

Ўқилган: 2192
Италия чемпионати Криштиану Роналду Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича