Клопп янги марказий ҳимоячи ҳақида: Январь ойи "Ливерпуль"да трансферлар бўладими, йўқми билмадим

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп қишги трансфер мавсумида футболчи харид қилиш ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Бизда ички ресурслар мавжуд, бироқ бизга ҳали ҳам жароҳатлар ҳалақит қилмоқда. Мавсумнинг катта қисмида марказий ҳимоячи ўрнида муаммога дуч келдик, лекин бунақаси бўлиб туради: кўнгилсизликлар бошланиши билан уларни тўхтатиб бўлмайди.

Жамоа ичида ҳам муаммонинг ечими бор, аммо январь ойида нимадир қила олишимиз ҳақида маълумотга эга эмасман. Шунақа гаплар.

Тушунишим бўйича, ушбу трансфер мавсуми оғир бўлади. Ҳамма клубларда ҳам кучайиш учун пул йўқ. Трансферлар учун трансфер қилишдан маъно йўқ. Керакли ҳаракатларни амалга ошириш лозим", - дейди Клопп.

Ўқилган: 1831
Англия чемпионати Ливерпуль Трансферлар Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича