
"Манчестер Сити" клубда коронавирус билан янги касалланиш ҳолати кузатилганини маълум қилди.
Жамоа ҳимоячиси Эрик Гарсия ва клубнинг яна бир ходимида COVID-19 аниқланган. Улар эндиликда Премьер-лига талабларига биноан карантинда бўлишади.
29 декабрь куни "Ман Сити"да 7 та коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланган эди. Улар орасида Габриэл Жезус, ҳимоячи Кайл Уокер, уч нафар исми ошкор этилмаган ўйинчилар ва икки клуб ходими.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус аниқланиши кўпайгани туфайли жамоанинг АПЛ доирасидаги "Эвертон"га қарши баҳс бошқа кунга қолдирилган эди.
Бугун эса "Сити" АПЛ 17-тур диорасида "Челси"га қарши майдонга тушиши лозим. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.