“Интер” жамоаси “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Неманья Матич фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.

Трансфер январ ойидаёқ амалга ошиши мумкин. Transfermarkt Матични 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Футболчи ушбу мавсум 15 та ўйинда қатнашди.

Ўқилган: 1383
Интер Манчестер Юнайтед Неманья Матич

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича