"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 17-тур "Сельта"га қарши ўйин якунлари ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Биз ўйинни бошидан охиригача назорат қилдик. Жуда ҳам муҳим уч очко. Рақиб томонида прессинг ва ўйинни ютишга ҳаракат қилиш – бизнинг ўзига ҳослигимиз.
Асенсио учун хурсандман. Унда жиддий жароҳат бор эди, ҳозир Марко янада яхшироқ ўйнамоқда. Азар? Секин аста ҳаракат қиламиз. Тезлаштириш керак эмас.
Лукас Васкес тўғри ишларни амалга оширмоқда. У жуда ҳам ишончли футболчи ва ҳақиқий мадридлик ўйинчи. Унинг ўйини мени ва шерикларини ҳайрон қолдираётгани йўқ.
Карвахаль бироз ўзини ноқулай ҳис қилди, лекин ўйлайманки у ерда жиддий нарса бўлмади", - дейди мураббий.
Зидан "Сельта" билан 2:0 ҳақида: "Реал" ўйинни бошидан охиригача назорат қилди. Жуда ҳам муҳим уч очко
Ўқилган: 2244