Сульшер "Ливерпуль" клуби билан очколари тенглиги ҳақида: Биз хурсандмиз. "МЮ" бу йили сезиларли кучайди

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия чемпионатининг 17-тур "Астон Вилла" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

"Биз ҳар доим уч очкога хурсанд бўлганмиз. Яхши ўйин бўлди, вазиятлар яратдик. Охирида эса жуда ҳам ажойиб сэйв бўлди, Эрик Байи тўпни ёпди ва бу бизга 2 очкомизни сақлаб қолди.

Ўйин очиқ бўлди ва вазиятларни йўққа чиқардик. Биз битта тўп узатиш ўрнига голливудча паслар бердик".

Бруну Фернандешнинг пенальтидан урган голлари ҳақида

"У пенальтилар уришни истайди ва бу жуда ҳам муҳим. У хато қилишдан қўрқмайди ва ўзига ишонмоқда".

"Ливерпуль" билан очколари тенглиги ҳақида

"Албатта, биз амалга ошираётган ишимиздан хурсандмиз. Биз бу йили сезиларли ўсишга эришганимизни намойиш қила олдик. Бир йил олдин "Арсенал"га ютқаздик ва ўшандан буён кучайишга эришдик. Барчамиз формага кириб кучлироқ бўлдик".

2021 йил қизиқарли бўлиши ҳақида

"Барчамиз учун 2020 йилдан ёмонроқ бўлмаслиги аниқ, шунинг учун ҳам дуодамиз", - дейди Сульшер.

Ўқилган: 660
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича