"МЮ" очколар бўйича "Ливерпуль" клуби етиб олди. Тез орада ўзаро ўйин!

"Манчестер Юнайтед" клуби Англия чемпионати жадвалида очколар бўйича "Ливерпуль" жамоаси билан тенглашиб олди.

Англия чемпионати 17-тур доирасида "МЮ" футболчилари "Астон Вилла"дан устун келди. Ушбу ғалаба манчестерликларга 33 очко жамғаришга замин яратди.

"Ливерпуль" клуби жадвалда гол уриш ва ўтказиб юбориш бўйича юқори турибди. "Ливерпуль" клуби 17-турдаги ўзининг ўйинини 4 январь куни "Саутгемптон"га қарши ўтказади.

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клуби 17 январь куни "Энфилд" стадионида ўзаро тўқнаш келади.

Ҳозир икки клубда ҳам 16 тадан ўйин бор. Фақатгина Сульшер шогирдлари 1-тур "Бернли"га қарши бошқа кунга ўтказилган ўйини мавжуд ва ушбу баҳс 12 январь кунига белгиланган.

Ўқилган: 813
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича