Клопп коронавирус ҳақида: Мен шифокор эмасман, бироқ АПЛ давом этиши учун ҳамма ишни қилишимиз керак

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Премьер-лигадаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдириб ўтди.

АПЛ тест олиш жараёнининг сўнгги раундида рекорд даражада касалланиш ҳолати қайд этилди ва айрим ўйинлар бошқа кунга қолдирилди.

"Мен шифокор эмасман, бироқ мусобақа давом этиши учун ҳамма ишни амалга оширишимиз керак. Қишда иккинчи тўлқин бўлишини билар эдик. Қўшимчасига одамлар ўзини яккалаши қийин бўладиган Рождество байрами бўлди. Шундай экан рақамларнинг ўсиши тушунарли ҳолат.

Албатта, футболда касалланганлар ўсиши аниқ, лекин биз йигитларнинг максимал даражада ҳавфсиз бўлишига ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйлайманки, мусобақа давом этади. Бу тушунарли, чунки одамлар футбол кўришни яхши кўради ва биз бошқалардан яккаланамиз.

Биз ўйнашда давомэта оламиз, бироқ сўнгги ҳафта мутахассислар қабул қилаётган қарорларни ҳурмат қиламан", - дейди германиялик футболчи.

Ўқилган: 718
Англия чемпионати Коронавирус Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича