
"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета Англия чемпионати доирасида "Брайтон" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Бизда натижа билан боғлиқ муаммолар борлигини биламиз. "Челси" устидан қозонилган ғалаба бизга жиддий туртки берди. Бугун бизнинг бу ерга келиб яна ғалаба қозонишимиз жуда ҳам муҳим эди.
Йигитлардан фархланаман ва натижадан мамнунман. Ляказетт яхши формада, унинг ўзига ишончи юқори. Биз иккинчи бўлимда алмаштиришлар қилиб жамоани қўлламоқчи эдик.
Иккинчи бўлимда ишончли ўйнадик ва кўпроқ ҳужум қилдик. Ғалаба – энг яхши дори. Энди бошқа тарих очилади. Ҳозир ҳаммаси яхши", - дейди Артета.