"Ювентус" клубига "Ливерпуль" ҳужумчиси таклиф қилинди

Дивок Ориги кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани туфайли, январь ойида "Ливерпуль" клубини тарк этиши мумкин.

Футболчининг агентлари "Ювентус" ва "Фиорентина"клубларига 25 ёшли бельгиялик ҳужумчини сотиб олиш имкони билан ижарага олишни таклиф қилишди. Бу ҳақида Football Italia нашри маълумот бермоқда.

Аввалги маълумотларга кўра, Оригига "Интер" клуби томонидан қизиқиш бўлган. Жорий мавсум ҳужумчи АПЛ доирасида атиги 3 та ўйинда майдонга тушди ва умумий ҳисобда бор йўғи 10 дақиқа ўйнади.

Ўқилган: 1571
Ливерпуль Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича