Оле-Гуннар Сульшер: "МЮ" жисмонан ва руҳан жадвалда юқорига кўтарилишга тайёр

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия чемпионати доирасида "Вульверхэмптон" жамоаси устидан қозонган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Ферги-тайм? Ушбу вақт бизда мавсумнинг бошида пайдо бўлган эди. Биз ўйиннинг охирларида кўпроқ ютишни бошладик. Мен йигитларнинг жисмонан ва руҳан чиниққанини ҳис қилмоқдаман.

Биз яхши жамоага қарши ўйнадик – шунинг учун ҳам ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Улар биздан кўпроқ чарчаб қолди, деб ўйлайман. Озгина омад, озгина оригиналлик, бироқ бу каби ишлар рақибга босим ўтказганингда амалга ошади.

Бу йил натижа борасида анча қизиқарли бўлди. Бизда мусобақа жадвали бўйича кўтарилишга руҳан ва жисмонан тайёр жамоа мавжуд", - дейди Сульшер.

Ўқилган: 2035
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича