Куман чемпионлик ҳақида: Буни амалга ошириш осон бўлмайди. Реалист бўлиш керак

"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман Испания чемпионати доирасида "Эйбар"га қарши ўйинда қайд этилган дуранг натижа ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз ғалабага ҳақли эдик ва бунинг учун барча ишни амалга оширдик. Уларда атиги битта имконият бўлди. Биз вазиятлар яратдик, бироқ пенальти уролмадик ва ҳимояда хатога йўл қўйдик. Ҳаммаси яхши эди, биз меҳнат қилдик ва ғалаба учун етарли ишларни амалга оширдик.

Ҳа, хато бизнинг дарвозамизга гол олиб келди, лекин ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Бизда гол уриш учун имкон бўлди, бироқ буни амалга оширмадик. "Барса" Мессисиз яхшироқ ўйнайди дея олмайман. Умуман олганда биз яхши ўйнадик. Бироқ алоҳида олинган хатолар бизга қимматга тушди.

Реалист бўлиш керак, чемпионликни қўлга киритиш осон эмас. Амалга ошириб бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ, лекин анча ортда қолаётганимизни биламиз. "Атлетико" жуда ҳам яхши кўринмода, кучли жамоа ва кам гол ўтказмоқда", - дейди Куман.

Ўқилган: 2172
Барселона Испания чемпионати Роналд Куман Эйбар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича