Иско ёзда "Севилья" клубига ўтади. Зидан уни қишда қўйиб юбормайди

Ярим ҳимоячи Иско "Реал" клубидан кетишга яқин бўлиб турибди.

As нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли футболчи мавсум якунланганидан кейин "Мадрид"дан кетишга қарор қилган.

Футболчи Испания термаси ва "Реал" собиқ устози фаолият юритаётган "Севилья" клубига бориб қўшилмоқчи. Иско ушбу қарорга Лопетегининг фаолияти давомида ундан кўп қўллаб-қувватлаш олгани учун келган.

Ўйинчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва Иско "Реал"ни қишнинг ўзидаёқ тарк этмоқчи бўлган, бироқ Зидан уни қўйиб юборишдан бош тортган эди.

Июнь ойида "Реал" клуби "Севилья"дан футболчи учун 15-20 млн евро талаб қилади.

Испаниялик футболчининг Мадриддаги маоши йилига 7 млн еврони ташкил қилади, шундай экан "Реал" учун таҳминан 30 млн евро тежалмоқда. Айнан шу маблағ эвазига 2013 йили Иско сотиб олинган эди.

Ўқилган: 1032
Зинедин Зидан Иско Реал Мадрид Севилья Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича