
"Атлетико" клуби ҳужумчиси Диего Коста АПЛга қайтиши мумкин.
32 ёшли ўйинчи яқинда клуб раҳбариятидан шахсий муаммолари туфайли шартномасини бекор қилишни сўраган эди. As нашрининг маълум қилишича, вазият билан "Арсенал" клуби қизиқмоқда.
"Тўпчилар" агар Костани текинга сотиб олиш имконияти пайдо бўлса, у билан алоқага чиқиши мумкин. Ҳужумчининг ўзи Европада ўйнашни давом эттирмоқчи, чунки ўзини ҳали яхши формада эканлигини ҳис қилмоқда.
Аввалги маълумотларга кўра, ҳужумчида Хитой ва Бразилиядан таклифлар бор. Коста 2014 йилдан 2017 йилгача "Челси" клубида ўйнаган.
Ушбу мавсум Коста Ла Лиганинг 7 та ўйинида 2 та гол уришга эришди.