Оле-Гуннар Сульшер: АПЛ – шунақа мураккаб мусобақаки, ҳар бир ўйин кубок финалидай ўтади

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер 2020 йилнинг якунлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Жамоанинг 2020 йилдаги ўсишини қандай бахолайсиз? 2021 йилда олдинга ҳаракат қилиш учун асос яратилдими?

- Ҳа, асос бор. Ўйлайманки, ушбу йилдан яхши фойдаландик. Биз ўргандик ва ривожланишга эришдик. Энди эса кейинги қадамни қўймоқчимиз. Икки ҳафтадан камроқ вақтдан кейин биз ярим финалда ўйнаймиз (Англия лига кубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши) ва у ерда курашиш учун имконият мавжуд.

Премьер-лига – шундай мураккаб мусобақаки, у ердаги ҳар бир ўйин кубок финалидай ўтади, - дейди Сульшер.

Бугун "Манчестер Юнайтед" клуби "Вульверхэмптон" билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Ўқилган: 2287
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича