Манба: Маурисио Почеттино "ПСЖ" клуби билан шартнома имзолади

48 ёшли аргентиналик мураббий Маурисио Почеттино яқин вақт ичида франциянинг "ПСЖ" клуби бош мураббийи сифатида эълон қилинади, деб маълумот бермоқда журналист Фабрицио Романо.

Манбанинг таъкидлашича, аргентиналик мутахассис Франция клуби раҳбарияти билан охирги шартларни келишиб бўлган ва шартнома имзолаган. Аввалги маълумотларга кўра, Почеттино билан 2023 йилгача шартнома имзоланади.

Эслатиб ўтамиз, парижликларнинг олдинги мураббийи Томас Тухель 24 декабрь куни истеъфога чиқарилган эди.

Почеттино 2019 йилнинг ноябрь ойида "Тоттенхэм" клубини тарк этган эди. "Тоттенхэм"гача Маурисио "Саутгемптон" (2013-2014) ва "Эспаньол" (2009-2012) клубларини бошқарган.

Ўқилган: 844
Маурисио Почеттино ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича