Месси мураббийлар ҳақида: Пеп ва Энрике энг зўри. Куман ҳам яхши ишламоқда, "Барса"да ривожланиш бор

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси мураббийлар Пеп Гвардиола, Луис Энрике ва Роналд Куманга бўлган муносабати ҳақида фикр билдириб ўтди.

Гвардиола ва Энрике ҳақида

"Мен учун улар энг зўри. Уларда қандайдир ўзига ҳос жиҳатлар бор. Улар сени айрим нарсаларга бошқа нуқтаи назардан қарашга мажбур қилади. Уларнинг бизни ўйинларга ҳимояда ва ҳужумда қандай қилиш кераклигини тушунтириши ёқар эди.

Мен Гвардиола ва Луис Энрике билан кўп вақт ўтказганман. Улар менга футбол ва тактик жиҳатдан билимларда ўсишимга мажбур қилишган.

Мен Гвардиола билан ҳамма нарсани билиб олдим деб ўйлаган эдим, кейин Луис Энрике келди ва у менга янада кўпроқ нарса ўргатди".

Куман ҳақида

"Ўйлайманки, Куманда жамоа ва клубдан нима истаётгани ҳақида жиддий талаблар бор. У ажойиб ишламоқда. Бошида қийин бўлди, чунки таркибда янги ва ёш ўйинчилар пайдо бўлди, бироқ жамоа секин аста ривожланмоқда", - дейди Месси.

Ўқилган: 1991
Барселона Лионель Месси Луис Энрике Роналд Куман Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича