Златан Ибрагимович: Марадона – футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи. Ҳа, у мендан ҳам зўр бўлган

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович энг кучли футболчилардан тузилган рамзий терма тузиб чиқди.

"Мен 11 та футболчидан иборат жамоани уларнинг кучи ва таъсир кучига қараб йиғмодаман. Менга нимадир берганларни олмоқдаман. Буффон – дарвозабон, мен у билан "Ювентус"да ўйнаганман. У ажойиб клуб бўлган, менинг биринчи топ-клубим эди.

Мен ёш эдим ва менга ҳозир мен "Милан"нинг ёш ўйинчиларига қилган муносабатимда бўлар эди. Уларнинг менга ўргатадиган нарсалари бор бўлган. Максвел – чап қанот ҳимоячиси, менинг дўстим. Кейин Неста ва Каннаваро ва марказий ҳимояда. Фабио эса ажойиб бўлган, у мени ўзининг скуттерида Неапол бўйлаб айлантирар эди. Тюрам ва унда тажриба жуда ҳам катта бўлган. Мен ҳозир улар билан ҳозир ҳам ўйнаган бўлар эдим.

Майкон – ўнг қанот ҳимоячиси, у "Интер"га ўтганида ҳамма уни кучли деб ҳисобламаган. У мени кучли қила олди. У ҳар доим машғулот олиб борган, у машина эди.

Вьери ва Хавини оламан. Икки чемпион. Ўша "Барселона" жуда ҳам кучли бўлган. Илк олти ой ажойиб ўтган, бироқ кейин мураббий туфайли ўзимни ёмон ҳис қилганман.

Мен ўйнамаганлардан кимнидир қўйиш дейсизми? Ҳужумда оддий: Зидан ҳужумкор ярим ҳимоячи, Роналдо менинг кумирим. Ва Диего Марадона – футбол тарихидаги энг зўри. Ҳа, у мендан ҳам кучли бўлган.

Мен ушбу жамоанинг мураббийи бўлишим мумкин, билмадим балки бир кун келиб мураббий бўларман", - дейди Златан.

Ўқилган: 1107
Диего Марадона Златан Ибрагимович Италия чемпионати Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича