"Барселона" клуби кичик қишги танаффусдан кейин тонгда машғулотларга қайтди.
Жамоада тўрт кунлик дам олиш кунлари бўлди, бугун футболчилар коронавирусга тест топшириб машғулотларга киришди.
Машғулотларда Лионель Месси кўринмади, мураббий ҳужумчига қўшимча дам олиш кунлари тақдим қилди. Футболчи шу тариқа, Ла Лига доирасида 29 декабрь куни бўладиган "Эйбар" клубига қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Ушбу ўйиндан кейин "Барса" футболчилари яна икки кунлик танаффусга чиқишади ва жума куни машғулотларга киришади, ўшанда Месси сафга қайтади.
Месси "Эйбар"га қарши ўйнамайди. Куман унга қўшимча ҳордиқ берди
Ўқилган: 1821