Ўзилнинг хизматлари "Ювентус" клубига таклиф қилинди

"Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил жамоасини ўзгартириши мумкин.

32 ёшли футболчини "Ювентус" клубига таклиф қилинди. Tuttosport нашрининг маълум қилишича, Ўзил ва "Юве" ўзаро алоқа қилишмоқда.

"Ювентус" клуби Ўзилни ижарага олиши ҳам мумкин ва унга маошининг бир қисми тўлаб борилади, қолган қисми "Арсенал" томонидан берилади. Футболчининг туркиялик агенти ушбу йўналиш бўйича ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил Премьер-лига, Европа лигасидаги ушбу мавсум қайдномасидан чиқариб ташланган. Январь ойида эса киритилиши мумкин.

Футболчининг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз якунига етади, жумадан бошлаб эса бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиши мумкин.

Ўқилган: 1587
Арсенал Месут Ўзил Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича