"Ювентус" клуби январь ойида икки футболчини сотиб олиши мумкин

"Ювентус" клуби қишги трансер мавсумида ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин.

Туринликлар спорт директори Фабио Ператичи иккита номзодни кўриб чиқмоқда – Мемфис Депай ("Лион") ва Аркадиуш Милик ("Наполи").

Икки футболчининг шартномалари мавсум охирига қадар амал қилади. Неаполитанликлар Миликни 18 млн еврога бахолашмоқда.

Лионликлар Депайни 5 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр, бироқ ўйинчи ҳали ҳам "Барселона" сафига ўтишни истамоқда.

26 ёшли Депай Франция чемпионатининг 16 та ўйинида 8 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 3023
Аркадиуш Милик Италия чемпионати Лион Мемфис Депай Наполи Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича