"ПСЖ" клуби бош мураббийлигига иккита асосий даъвогар мавжуд

"ПСЖ" клуби бош мураббийи Томас Тухель ўз лавозимини тарк этиши мумкин.

ESPN нашрининг маълум қилишича, "ПСЖ" бош мураббийлилига асосий даъвогар сифатида Массимилиано Аллегри ва Маурисио Почеттино бўлиб турибди. Икки мутахассис ҳам 2019 йилдан буён ишсиз ҳисобланади.

Таъкидланишича, Тухель Франция чемпионатининг "Лилль" жамоасига қарши ўйини олдидан катта босим остида бўлиб турибди. Ўзаро ўйин олдидан "ПСЖ" клуби бир очкога қолиб кетган ва учинчи поғонада турибди. Биринчи ўринни битта ўйин кўп ўтказган "Лион" клуби эгаллаб турибди.

ЕЧЛ 1/8 финал босқичида парижликлар "Барселона" клуби билан учрашади.

Ўқилган: 1052
Массимилиано Аллегри Маурисио Почеттино ПСЖ Томас Тухель Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича