Моуриньо The Best ҳақида: Флик бир мавсумда 7 та соврин ютса совринни олиши мумкин

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Бавария"даги ҳамкасби Ханс-Дитер Фликнинг "Йилнинг энг яхши мураббийи" соврини қўлга киритмагани ҳақида фикр билдириб ўтди.

Соврин "Ливерпуль" клуби устози Юрген Клоппга насиб қилди.

"Ўйлайманки, Фликнинг ушбу совринни қўлга киритиши учун ягона имконияти – агар "Бавария" клуби ўзига янги 2-3 та янги мусобақа топиб у ерда ғалаба қозониши керак. Агар у бир мавсум давомида 7 та соврин ютсагина ғалаба қозониши мумкин.

У чемпионлар лигасини, Бундеслигани, Германия кубогини, Европа  ва Германия суперкубогини қўлга киритди – у фақатгина 5 та мусобақада ғалаба қозонди.

Ўйлайманки, бечора Флик учун ягона йўл – ғалаба учун яна 2-3 та мусобақа топиш", - дейди Моуриньо.

Ўқилган: 2344
The Best соврини Бавария Жозе Моуринью Тоттенхэм Ханси Флик

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича