"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг натижадорлиги камайгани борасида фикр билдириб ўтди.
Англия чемпионатининг 12 та ўйинида жамоа 18 та гол урди, ўтган уч мавсум шу вақт оралиғида Гвардиола шогирдлари 40, 36 ва 35 тадан гол урган.
"Албатта, агар ўтган уч мавсумни таққосласак, биз кўпроқ гол уришимиз керак. Бу ҳақиқат ва ҳамма буни яхши билади.
Бироқ бу айнан битта ўйинчига боғлиқ эмас. Муҳим ролни менталитет ва тайёргарлик ўйнайди. Ҳар доим ижобий ва шиддатли бўлиш керак.
Биз жавобгарликни ҳужумчиларга юклашимиз керак эмас. Албатта улар гол уриши кераклиги билади, бироқ бизнинг ўйинимиз ва кўп сонли вазият яратишимизда ҳамма гол уриши мумкин.
Агар сўнгги 32-33 та ўйинни оладиган бўлсак, Агуэро уларнинг 4-5 тасида ўйнай олар эди. Жезусда эса АПЛдаги голлари ва дақиқаларининг нисбати ажойиб, у топ-3 ёки топ-4 таликка киради.
Бироқ бизнинг натижадорлигимиз фақатгина унга боғлиқ бўлиши керак эмас. Боя айтганимдай ҳамма гол уриши мумкин", - дейди Гвардиола.
Пеп: Биз жавобгарликни ҳужумчиларга юклашимиз керак эмас. Ҳамма гол ура олади
Ўқилган: 1883