"Лион" ярим ҳимоячиси Тиаго Мендес Франция чемпионатининг 14-тур "ПСЖ" (1:0) жамоасига қарши ўйинда Неймарга қарши фоли учун 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Ўйинчига 3 та ўйинлик дисквалификация қилинди, бироқ "Брест" га қарши ўйинни футболчи четлатиш туфайли барибир ўтказиб юборган. Шу тариқа, Мендес энди "Лион"нинг кейинги иккита ўйини - "Ницца" ва "Нант"га қарши ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув охирида Мендес Неймарга жароҳат етказди. Ушбу қоида бузарлик учун бош ҳакам Бенуа Бастьен унга сариқ карточка кўрсатган эди.
Неймар жароҳати туфайли ўйинни давом эттира олмади, футболчи газон устида ётиб йиғлади. Ҳакам VAR га мурожат қилиб ўз қарорини ўзгартирди ва Мендесни четлатди.
Неймар майдонни ўзи тарк эта олмади ва уни олиб чиқиб кетишди. Мендес ўйиндан кейин инстаграмда ундан кечирим сўради. Текширув натижасида "ПСЖ" ўйинчисида жиддий синиш аниқланмади.
Неймарга жароҳат етказган "Лион" футболчиси Тиаго Мендес 2 та ўйинга дисквалификация қилинди
Ўқилган: 2099