"Барселона" клуби Педрининг ривожланиши туфайли Коутиньони сотиб юбориши мумкин

"Барселона" клуби ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо билан ҳамкорликни бекор қилиши мумкин.

Diario ARA нашрининг ёзишича, каталония клуби футболчини қишда қўйиб юбориши мумкин, бунга сабаб 18 ёшли Педрининг жуда ҳам яхши ривожланиши ва жамоа бош мураббийи Роналд Куманнинг ишончига киргани бўлиши кўрсатилмоқда.

Коутиньо барқарор ўйин кўрсатмаяпти ва клуб раҳбариятининг салбий фикрлашига замин яратиб бермоқда. Чунки Коутиньодан фақатгина Гризманн, Марк-Андре тер Стеген ва Лионель Месси кўпроқ маош олади (йилига солиқларни олиб ташлаганда 23 млн евро). Айни пайтда клуб самарасиз ҳаражатларни максимал даражада кесишга ҳаракат қилмоқда ва шунинг учун ҳам Коутиньо "Барселона" сиёсатига тўғри келмайди.

Ўқилган: 1884
Барселона Испания чемпионати Роналд Куман Филиппе Коутиньо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича