"Ювентус" клуби Погба бўйича таклифга икки футболчисини қўшишга тайёр

"Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани қўлга киритиш истагида.

ESPN нашрининг маълум қилишича, Италия клуби келишувни 2021 йилнинг ёзида амалга оширмоқчи.

"Ювентус" клуби англияликларнинг молиявий талабларини қондириш эҳтимоли жуда ҳам паст, бироқ туринликлар манкунианликлар раҳбариятига Погба бўйича келишувга ҳужумчи Поль Погба ва ярим ҳимоячи Федерико Бернардескини қўшишга тайёр.

"МЮ" Мино Райоланинг баёнотларига қарамай франциялик футболчининг нархини туширмоқчи эмас. Ушбу мавсум футболчи АПЛ да 10 та ўйин ўтказиб битта гол уришга эришди. Погба "Ювентус" клубида 2012 йилдан 2016 йилгача тўп сурган ва "Манчестер Юнайтед" сафига ўтган.

Ўқилган: 2259
Манчестер Юнайтед Пауло Дибала Поль Погба Трансферлар Федерико Бернардески Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича