"Ливерпуль" клуби қишда "Брайтон" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Брайтон" клуби ярим ҳимоячиси Ив Биссума "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

ESPN нашрининг маълум қилишича, мерсисайдликлар 24 ёшли футболчининг ўйинларини диққат билан кузатмоқда. "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп уни ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдумнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда. Вейналдумнинг шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Мали терма жамоаси футболчиси таҳминан 30 млн фунт стерлинга бахолашмоқда. "Ливерпуль" – ушбу футболчи эътиборини тортган ягона клуб эмас. Маълумотларга кўра, уни "Монако", "Манчестер Юнайтед" ва Испаниянинг яна икки клуби кузатмоқда.

"Брайтон" клуби қишги трансфер мавсумида футболчининг трансфери юзасидан таклифларни кутмоқда. "Ливерпуль" эса ўз навбатида бошқа клубларни ортда қолдириб ўйинчи бўйича биринчи таклиф юборишни истамоқда.

Биссума "Брайтон" клубига 2018 йили таҳминан 5 млн евро эвазига ўтган эди. Ушбу мавсум футболчи АПЛ нинг 12 та ўйинида 1 та гол уришга эришган.

Ўқилган: 1842
Англия чемпионати Брайтон Ливерпуль Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича