Пиоли "Женоа" билан 2:2 ҳақида: "Милан" жуда ҳам кўп ўтказиб юбормоқда

"Милан" клуби бош мураббийи Стефано Пиоли Италия чемпионатининг "Женоа" га қарши ўйинида қайд этилган дуранг ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мураккаб майдонда ўтган мураккаб ўйин. Биринчи бўлимда ҳисобни очганимизда ўйин кескин ўзгариб кетар эди. Барча кучимизни бердик ва муҳим натижани қўлга киритдик.

Иккита гол ўтказиб юбордик, лекин рақибда кўп вазият бўлгани йўқ ва умуман олганда жуда ҳам кўп ўтказиб юбормоқдамиз (12 та А Серия ўйинида 13 та гол).

Майсанинг ҳолати бизга аниқ ва техник ўйнаш учун имкон бермади. Биз охиригача ютишга ҳаракат қилдик, афсуски амалга ошмади", - дейди Пиоли.

Ўқилган: 1420
Женоа Италия чемпионати Милан Стефано Пиоли

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича