"Тоттенхэм" клубининг ушбу мавсумдаги 80 % голларини икки футболчи киритмоқда

"Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Сон Ҳён Мин Англия чемпионати доирасида "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилишга эришди, бироқ бу гол жамоасига ёрдам бера олмади.

Жанубий Кореялик футболчининг ушбу голи АПЛ жорий мавсумидаги 11-си бўлди. Унинг жамоадаги шериги Харри Кейн ҳисобида эса 9 та гол бор.

Лондонликлар чемпионатнинг 13 та ўйинида рақиб дарвозасига 25 та гол уришга эришишди. Шу тариқа, Сон Кейн билан биргаликда "Тоттенхэм" клубининг 80 % голини киритишга эришди.

Ўқилган: 1858
Англия чемпионати Сон Хин Мин Тоттенхэм Харри Кейн

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича