“Лидс” жамоаси “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Дэниэль Жеймс фаолиятини “Лидс”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда англия матбуоти хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, клуб футболчини ижарага олмоқчи. Шунингдек, Жеймсга “Эвертон” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футболчи ушбу мавсум “МЮ” сафида 3 та ўйинда қатнашди.
Ўқилган: 1516