
"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар формага қайтишни давом эттирмоқда.
Бугун 29 ёшли ўйинчи Ла Лига 14-тур "Эйбар"га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнида машғулотларда умумий гуруҳга қўшилди.
Бельгиялик футболчи 28 ноябрь куни "Алавес"га қарши ўйинда жароҳат олганидан буён майдонга тушмаётган эди. Эден "Реал"нинг сўнгги 5 та ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
"Атлетико" жамоасига қарши ўйинни асосий таркибда бошлаган ўйинчилар, бугун тиклантирувчи машғулотлар қилинган.
Коронавирусдан тузалган ҳужумчи Лука Йович сафга қайтган эди, бироқ жароҳат олиб гуруҳдан алоҳида шуғулланди.