"Барселона" клубининг собиқ президенти Хуан Лапорта яна ушбу лавозимга қайтишни истамоқда ва келажакда Лионель Мессини қандай олиб қолишни режалаштираётгани ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Биз Мессини сақлаб қолиш учун барча истеъдодларимизни ишга соламиз. Роналду "Реал" клубидан бошқача вазиятда кетди, Леонинг вазиятни ўзгача. У Пеле каби битта клубда ўйнаган оз сонли футболчилар қаторига киради.
Месси фақат пул ҳақида ўйламайди. Молиявий нуқтаи назардан бу яхши таклиф бўлади, бироқ биз бошқа клублар таклиф қила оладиган миқдорга интиламиз.
Бизнинг Лео билан муносабатларимиз жуда ҳам яхши. У "Барселона" учун ўйнашни истайди ва янги президентдан янги таклифни кутмоқда.
Мессининг қарори биринчи навбатда жамоадаги рақобатбардошликка таъсир кўрсатади. Агар менга унга таклиф бериш имконияти бўлса, ўз ваъдаларим устида тураман. Менинг омадим келган, чунки Месси менга ишонади.
Бироқ ҳозир у ҳақида гапириш вақти эмас. Бу мавзу менга президент бўлганимдан кейин керак бўлади", - дейди Лапорта.
Хуан Лапорта: Биз Мессини олиб қолиш учун барча кучларимизни ишлатамиз
Ўқилган: 2487